Қозоғистонда тўрт ўзбекистонлик қулликдан озод қилинди

Қозоғистоннинг Қўстанай вилоятида маҳаллий полиция тўрт нафар ўзбекистонликни асоратдан қутқарган.

Бу ҳақда хабар қилган “Время” газетаси қулликдан озод қилинганлар шу кунда Қўстанай шаҳрига олиб келинганини ёзади.

Маълум бўлишича, ўзбекистонлик Муҳиддин Шаробиддинов, Раҳмадин Усмонов, Севара Мадраҳимова ва Доно Маҳмудова Қозоғистонга шу йил апрел ойи бошида қўстанайлик фермернинг таклифи билан келганлар. Бироқ яхшигина ҳақ таклиф қилинган бу шахсларга уч ойдан буён бир тийин ҳам берилмаган.

Айни пайтда давлат томонидан ижара уй билан таъминланган ва қўриқланаётган ўзбекистонликларнинг одам савдосида айбланаётган қозоғистонлик фермерга қарши гувоҳлик бериши кутилмоқда.