Саратовда "ўзбекистонлик экстремист" ўлдирилгани айтилмоқда

Россиянинг Саратов вилоятида Ўзбекистон фуқароси экани айтилаётган шахс ўз уйидан туриб полицияга қарата ўт очгани ва отишмада ўлдирлгани хабар қилинмоқда.

РИА Новости агентлигига кўра, бу ҳақда пайшанба куни маълум қилган Саратов вилояти тергов қўмитаси ўлдирлган шахсни “ўзбекистонлик эксртемист” дея тақдим қилмоқда.

Айтилишича, чоршанба куни оператив гуруҳ бу одам яшаб келган уйда тинтув ўтказиш учун келган пайтда “60 ёшли Ўзбекистон фуқароси “Макаров” русумидаги тўппончадан ўт очган”. Полициячилар ҳам жавобан ўт очган ва бу шахс воқеа жойда отиб ўлдирилган.

Уйда ўтказилган тинтув натижасида қурол-аслахалар, жумладан, “Макаров” тўппончаси, бир нечта граната, 400 грамм портловчи модда, ов қуроли кесмалари ҳамда ноқонуний диний адабиётлар сирасидан “Ал-Слафия” оқимига мансуб брошюралар топилган, дейилади яна хабарда.