Ветнам Ўзбекистонга 60 миллион доллардан ортиқ сармоя ётқизади

Ветнамнинг PetroVietnam Exploration & Production ширкати август ойида Ўзбекистоннинг Устюрт минтақасидаги Коссор ҳудудида дастлабки бурғалаш ишларини якунлайди.

12news.uz агентлигининг маълум қилишича, PetroVietnam ва “Ўзбекнефтегаз” холдинги мазкур ҳудудда газ заҳираси мавжуд бўлиши эҳтимоли бор учта нуқтани аниқлаган.

Ветнам томони бу ҳудудни ўзлаштириш учун 5 йил мобайнида 61 миллион 580 минг доллар сармоя ётқизмоқчи.

Расмий маълумотга кўра, Ўзбекистонда йилига 60 миллиард кубометр газ ишлаб чиқарилади.