Тошкентда зилзила бўлди

Ўзбекистон ҳудудида 12 июн куни соат 19 да зилзила бўлгани қайд этилди.

“Тошкент” сейсмик станциясининг билдиришича, Ўзбекистон пойтахтида зилзила MSK-64 шкаласи бўйича 3 балл кучланишда бўлган.

Зилзила маркази Тошкент жануби-шарқидан 520 километр узоқликда, Афғонистоннинг Хиндукуш тоғларида экани маълум қилинди. Бу ҳудудда зилзила кучи 6 баллга яқин бўлган.