Лондон Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи кўтарилди

XXX ёзги Олимпиада ўйинларида дунёнинг энг кучли спортчилари ўттиздан ортиқ спорт тури бўйича 302 та медаллар жамламаси учун куч синашади.

Ўзбекистонлик 54 нафар спортчи 16 та спорт тури бўйича олтин медал учун кураш олиб боради.

Олимпиада ўйинларининг 27 июлга белгиланган тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини таниқли ўзбек боксчиси Элшод Расулов кўтариб чиқади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов имзолаган "Олимпиада ўйинлари совриндорлари ва иштирокчиларини мукофотлаш бўйича чора-тадбирлар" тўғрисидаги қарорига мувофиқ Лондон Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган спортчига 150 минг, кумуш медал соҳибига 75 минг, бронза медалига сазовор бўлган спортчига 50 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилади.