Хитой Ўзбекистонга ётқизган сармоя $ 4 миллиарддан ошди

Хитойнинг Ўзбекистон иқтисодиётига ётқизган сармояси 4 миллиард АҚШ долларидан ошди.

Буни Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Чжан Сяо маълум қилди.

Хитой Божхона хизмати маълумотига асосланиб элчининг билдиришича, 2012 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси бир миллиард 386 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Бу 2011 йилнинг шу даврига нисбатан 42,4 фоизга кўп.

12news.uz Интернет нашри хабарига кўра, ҳозирда Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ва инвестиция ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда.