Лондон 2012: Ўзбекистон олимпия жамоаси илк медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик дзюдочи Р.Собиров (оқ) ва австриялик Л.Пайшер, Лондон, 2012 йил 28 июл.

Лондонда старт олган XXX Ëзги Олимпиада ўйинларининг биринчи кунида 60 килограммгача бўлган вазндаги 32 дзюдочи ичида ўзбекистонлик Ришод Собиров австриялик Людвиг Пайшер устидан ғалаба қозонди.

16 дзюдочидан иборат кейинги босқичда Ришод Собиров венесуэлалик рақиби Хавер Гуедесни мағлуб этди.

Кейинги беллашувда Собиров бразилиялик Фелиппе Китадаини ютди.

Финалга чиқиш учун бўлган беллашувида ўзбекистонлик дзюдочи россиялик Арстен Галстянга бой берди.

Бронза медали учун курашда Ришод Собиров франциялик Софиане Милоуни мағлуб этди.

Финалда Арстен Галстян япониялик Ҳираоки Ҳираокани "иппон" билан мағлубиятга учратиб Олимпиада олтин медалини қўлга киритди.