“Билайн” МТС номерларини йўқотган абонентларга ёрдам бермоқчи

“Билайн” уяли алоқа оператори МТС фаолияти 17 июл куни 10 кунга тўхтатилгани оқибатида абонентлар йўқотган алоқани қайта тиклашда ёрдам беришга уринмоқда.

“Билайн” куни кеча “Менинг янги номерим” номли янги хизматини йўлга қўйди.

Яқинлари, дўстлари ва ҳамкорлари билан алоқа узилиб қолган абонентлар ушбу хизмат ёрдамида алоқани қайта тиклаш имкониятига эга бўла олади.

Абонент янги телефон номерини алоқа узилиб қолган яқинлари, дўстлари ва танишларига билдириш учун янги номеридан 1401 рақамига эски телефон номерини 998YYXXXXXXX форматида жўнатади. Излаётган одамнинг янги номерини топиш учун эса абонент 1402 рақамига унинг ишламай қолган номерни 998YYXXXXXXX форматида жўнатади. Агар тизимда мавжуд бўлса, янги номер абонентга СМС орқали етиб келади.