Дипломатия университетига янги ректор тайинланди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг янги ректори Н.Жумаев.

Ўзбекистон ҳукумати қарорига мувофиқ Нодир Жумаев Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига янги ректор этиб тайинланди.

12news.uz Интернет нашри хабарига кўра, Жумаев шу пайтгача Тошкент Давлат Иқтисодиёт институти ректори лавозимида ишлаган.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг олдинги ректори Абдужаббор Абдувоҳидов 2012 йил 25 апрел куни Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясига ректор этиб тайинланган эди.

Унгача Давлат ва жамият қурилиши Академиясига, фалсафа фанлари доктори 60 ёшли Қиёмиддин Назаров раҳбарлик қилиб келган.