Тошкентда автобус ишлаб чиқарилмайдиган бўлди

“Ўзавтосаноат” ва Германиянинг Daimler ширкати Тошкентда автобуслар йиғишни йўлга қўйишдан бош тортди.

Новости агентлигининг Ўзбекистон ҳукуматидаги ишончли манбага таяниб хабар беришича, лойиҳанинг техник ва молиявий жиҳатлари қайта ўрганилгач, томонлар мана шундай қарорга келган.

Маълумотга кўра, айни пайтда “Ўзавтосаноат” ширкати Тошкентдаги Чкалов заводи ҳудудида автобус ишлаб чиқариш учун ўрнатилган ускуналарни демонтаж қилмоқда.

Тошкентда автобус йиғиш борасида Daimler ширкати билан 2010 йилда келишилган эди. Шартномага мувофиқ Тошкентда йилига 600 та 12 метрли шаҳар автобуслари ишлаб чиқарилиши режалаштирилганди.