Тошкентда янги текстил корхонаси очилди

Туркиянинг Santex Iplik ширкати Тошкентда қиймати 10,5 миллион долларга тенг текстил корхонасини ишга туширди.

“Ўзбекенгилсаноат” давлат ҳиссадорлик ширкатининг билдиришича, корхона собиқ темирбетон маҳсулотлари заводи ўрнида очилган. Завод сармоя ётқизиш шарти билан Туркия ширкатига бепул берилган эди.

Йилига 3.5 минг тонна пахта ипи ва 10 миллион квадрат метр ип газлама ишлаб чиқарадиган корхона маҳсулотларининг 80 фоизи экспорт қилиниши назарда тутилган.

Маълумотда айтилишича, 2006-2011 йилларда Ўзбекистон текистил саноатига 300 миллион доллар миқдорида хорижий сармоя ётқизилган.