Ўзбекистонда "Chevrolet Cobalt" сотувга чиқади

"Chevrolet Cobalt".

"GM Uzbekistan" АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси шу йил куз фаслида қиймати 52 миллион АҚШ долларидан кўп бўлган 8000 та "Chevrolet Cobalt" русумидаги янги автомобилни сотувга чиқаришни режаламоқда.

Ишлаб чиқариш ҳажми келаси йил 80 мингга етказилиши ва унинг миқдори 523 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

Бугунги кунда “GM Uzbekistan” Матиз, Спарк, Нексия, Ласетти, Эпика, Каптива, Дамас ва Малибу русумидаги автомобилларни ишлаб чиқармоқда.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2011 йилда "GM Uzbekistan" корхонасида 221 минг 445та автомобил ишлаб чиқарилган.