Лондон-2012: Боксчи Аббос Атоев ярим финалда

Лондон Олимпиадасида 75 кг вазн тоифасида қатнашаётган ўзбекистонлик боксчи Аббос Атоев ярим финал босқичига йўлланма олди.

Чорак финалда Атоев ҳиндистонлик Вижендер Сингхга қарши курашди ва 17-13 ҳисобида ишончли ғалабага эришиб, реванш олишга муваффақ бўлди.

Эслатамиз, бундан икки йил муқаддам Гуангжоуда бўлиб ўтган Осиё ўйинлари финалида Аббос Атоев Вижендер Сингхга мағлуб бўлган эди.

10 август куни бўлиб ўтадиган ярим финал ўйинида ўзбекистонлик боксчи япониялик Рёта Муратага қарши рингга чиқади.

Чорак финалда туркиялик Адем Қиличчи устидан ғалаба қозонган Мурата 75 кг вазн тоифасидаги боксчилар рейтингида 2-ўринни эгаллаб турибди.