Ўзбекистонда 11 миллион нусхада дарслик чиқарилади

2012-13 ўқув йилида Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун умумий тиражи 11 миллиондан зиёд 182 турдаги дарсликлар ва ўқитувчилар учун услубий қўлланмаларни беради.

Вазирлик маълумотига кўра, 57 турдаги дарслик янгича тақдим этилган, 125 таси эса тегишли қўшимчалар ва ўзгартиришлар билан қайта нашрдан чиқарилаяпти.

Дарсликлардан ташқари, бу йил мактабларга ўқитувчилар учун умумий тиражи 105минг 429 нусхадан иборат услубий қўлланмалар ҳам юборилади.