Таймазов яна бир карра олимпия чемпионига айланди

Ўзбекистонлик курашчи Артур Таймазов.

Лондондаги ХХХ Ёзги Олимпиада ўйинларида 11 август оқшомида эркин кураш бўйича 120 килограммгача бўлган вазн тоифасида ўзбекистонлик Артур Таймазов олтин медал соҳиби бўлди ва уч карра олимпия чемпионига айланди.

Финал босқичида грузиялик Давид Модзманашвилига қарши майдонга тушган Артур Таймазов Ўзбекистон терма жамоасига тўртинчи медални тортиқ қилди.

Бунгача ўзбекистонлик дзюдочи Ришод Собиров, боксчи Аббос Атоев ва курашчи Сослан Тигиев бронза медалини қўлга киритгандилар.

Курашчи Артур Таймазов 2004 йилда Афинада ва 2008 йилда Пекинда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари чемпиони бўлган. 2000 йилда Сиднейда ўтган Олимпиада ўйинларида эса у кумуш медални қўлга киритишга муваффақ бўлганди.

ХХХ Ёзги олимпиада ўйинлари бугун ёпилиши кутилмоқда.