Ўзбекистон делегацияси ИҲТ йиғилишига жўнаб кетди

Ўзбекистон делегацияси Ислом ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида қатнашиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 14-15 август кунлари Макка шаҳрида бўладиган фавқулодда йиғилишида Сурия бўҳронига оид масаланинг муҳокама этилиши кутилмоқда.

Ислом ҳамкорлик ташкилотига 57 давлат аъзо. Ўзбекистон бу ташкилотга 1995 йилда қўшилган.