Каримов Аҳмадинажодга таъзия изҳор этди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажодга Табриз шаҳри яқинида юз берган зилзилалар оқибатида юзлаб киши ҳалок бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этди.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати маълум қилди.

Шанба куни Эроннинг шимолий ҳудудида 6,4 ва 6,3 баллик икки ер силкиниши юз бергани оқибатида 300 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, минглаган одам бошпанасиз қолди.

13 ва 14 август кунлари Эронда зилзила қурбонлари хотирасига икки кунлик мотам куни эълон қилинди.