Артур Таймазов Chevrolet Malibu билан тақдирланади

Лондонда ўтган ХХХ Ёзги Олимпиадада Ўзбекистон учун ягона олтин медални қўлга киритган курашчи Артур Таймазовга янги Chevrolet Malibu автомобили тақдим этилади.

Бу ҳақда 12news.uz сайти хабар берди.

Бронза медали соҳиблари боксчи Абос Атоев, дзюдочи Ришод Собиров ва курашчи Сослан Тигиевларга эса Chevrolet Lasetti автомобили калитлари топширилади.

Аввалроқ Ўбекистон президенти Ислом Каримов фармонига мувофиқ уч карра Олимиада чемпиони Артур Таймазов “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган эди.

Бронза медали эгалари Ришод Собиров ва Сослан Тигиевлар “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, Аббос Атоев эса “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий номи билан мукофотланган эди.

Бундан ташқари, Олимпиадада ютуқларга эришган спортчилар давлат ғазнасидан пул мукофотларини ҳам олишади. Олтин медал учун 150 минг, бронза учун эса 50 минг АҚШ доллари ваъда қилинган.