Андижонда қадимий қилич топилди

Андижон шаҳрининг Бобур маҳалласи ҳудудидан Бобур даврига мансуб қадимий қилич топилди.

Бу ҳақда маълум қилган "Халқ сўзи" газетаси маълумотига кўра, тарихий қилич Бобур маҳалласида электр ва табиий газ қувурларини янгилаш ишлари кетаётган пайти топилган.

53 сантиметр катталикдаги қилични ўрганиб кўрган мутахасислар уни XIV-XV асрларга тегишли экани, лекин темурийлар даврига мансуб бошқа қиличларга ўхшамаслигини қайд қилган.