Ўзбекистонда Ийдул-Фитр нишонланмоқда

Бугун дунё мусулмонлари Ийдул-Фитрни нишонламоқда.

Байрам муносабати билан эрталаб Ўзбекистон жомеъларида ҳам мусулмонлар жамоат бўлиб Ҳайит намозини адо этдилар.

Ҳайит намозидан сўнг Ўзбекистонда ёши улуғлар, қариндош-уруғлар ва хасталарни зиёрат қилиш одат тусига кирган.

Бу йил Рамазон ҳайити якшанбага тўғри келгани сабабли Ўзбекистонда 20 август, душанба ҳам дам олиш куни, деб эълон қилинган.