Ўзбекистон ва Туркманистон туркий тилли давлатларга қўшилмаяпти

Ўзбекистон ва Туркманистон туркий тилли давлатлар кенгашига аъзо бўлишга шошилмаётир. Бу ҳақда бугун Бишкекда кенгаш бош котиби Ҳалил Оқинжа баён қилди.

KG Inform агентлигига кўра, Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган жаноб Оқинжа кенгаш аъзолари бу икки мамлакатнинг ташкилотга қўшилишига қарши эмас, дея таъкидлаган. Агар туркий тилли давлатлар бирлашса уларнинг умумийа ҳолиси 136 миллион кишини, пул айланмаси эса бир тирллион АҚШ долларидан ошади, дея қўшимча қилди у.

Ҳозирда турки тилли давлатлар кенгашига Озарбайжон, Туркия, Қирғизситон ва Туркманистон киради.

Туркий тилли давлатлар кенгаши 2009 йил 3 октябрда Озарбайжоннинг Нахичиван шаҳрида ташкил топган. Бу ташкилотни тузиш ташаббусини 2006 йилда Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев илгари сурган.