Паралимпия ўйинларида Ўзбекистондан 10 спортчи қатнашади

Лондонда ўтадиган XIV Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини 10 та спортчи ҳимоя қилади.

Ўзбекистонлик спортчилар паралимпия ўйинларида икки спорт тури - дзюдо ва енгил атлетика бўйича қатнашишади.

Ўйинлар ХХХ Ёзги Олимпиадага мезбонлик қилган Лондонда 29 августдан 9 сентябргача бўлиб ўтади.

Ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон бир олтин ва уч бронза медали билан жамоавий рейтингда 47 ўринни эгаллаган эди.