Москвада ўзбеклар героин билан қўлга тушди

Москва вилоятида ўтказилган махсус тадбир натижасида бир килограммдан зиёд героин билан жиноий гуруҳ қўлга олинди.

РИА Новости хабарига кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидан иборат бўлган айни гуруҳ аъзолари Москва вилояти ва Мордовияда героин савдоси билан шуғулланиб келган.

Мордовия колониясидаги маҳбус қамоқдан туриб мазкур гуруҳ аъзоларига раҳбарлик қилгани аниқланган.