Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари давом этмоқда

Uzbekistan - Sunday community work day in Tashkent, from 15th of April employees of state institutions and firms have to take part every week on Sunday community work day, 15Apr2012

Ўзбекистонда мустақиллик байрами олдидан уюштирилган икки кунлик умумхалқ хайрия ҳашари давом этмоқда.

25-26 август кунлари ўтиши белгиланган тадбирнинг биринчи кунида республика бўйича 10 миллионга яқин киши қатнашгани айтилмоқда.

“Маҳалла” хайрия фондига кўра, 25 август куни ҳашарчилар ёрдамида 18 минг гектар ер ободонлаштирилди, 14 минг км ариқлар тозаланди, 28 минг тонна ахлат олиб чиқилди.

Бугун ҳам давом этадиган умумхалқ хайрия ҳашари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 августдаги фармойишига асосан мамлакат мустақиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ишлари доирасида олиб борилмоқда.