Ўзбекистон саëҳат ширкати халқаро тизимга қўшилди

Дунëнинг йирик корпорациялари раҳбарлари учун бизнес сафарлари уюштиришга ихтисослашган Hogg Robinson Group (HRG) Ўзбекистондаги TravelCenter ширкатини ўз янги ҳамкори деб эълон қилди.

Бу ҳамкорлик натижасида HRG Uzbekistan деб номланган янги гуруҳ ташкил топди¸ деб хабар беради HRG матбуот хизмати ўз расмий сайтида.

Ғарб агентлигининг билдиришича¸ Ўзбекистондаги янги ҳамкор TravelCenter мамлакатдаги етакчи саëҳат агентлиги ҳисобланади ва 18 ойлик фаолияти давомида саëҳат бозорининг 15 фоизлик акцияларини қўлга киритган.

Travel Center¸ HRG баëнотида айтилишича¸ Ўзбекистонда жойлашган элчихоналар ва кўпмиллатли бизнес ширкатлари билан ишлаш соҳасида катта тажрибага эга.

“Ўзбекистоннинг муҳим бизнес манзили сифатидаги эътибори ошиб бормоқда. Шу боис биз TravelCenter миқëсидаги ташкилотни ўз ҳамкорларимиз сафида кўришдан мамнунмиз”¸ деди HRG марказий хизматлар директори Кейт Бургесс.

TravelCenter бош директори Фарҳод Расулов ҳам ўзбек ширкатининг халқаро майдонда ном қозонган корпоратив саëҳат тизимига қўшилганидан мамнунлик изҳор қилган.

Ўзбекистон саëҳат бизнеси бозорининг 15 фоизини назорат қилаëтгани айтилаëтган TravelCenter ширкати ҳақида жамоатчиликка деярли ҳеч нарса маълум эмас. Халқаро саëҳат бозорига чиққани айтилаëтган бу ширкатнинг Интернетда расмий саҳифаси ҳам йўқ.