Ўзбекистон чегарасини бузган қирғизистонлик отиб ўлдирилди

Ўзбекистон чегарасини 6 сентябр куни ноқонуний тарзда кесиб ўтган Қирғизистон фуқароси ўзбек чегарачилари тарафидан отиб ўлдирилди.

Бу ҳақда Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг Чегара хизмати маълум қилди.

Воқеа Ўш вилояти Аравон туманидаги "Онорбоғ" номли жойда рўй бергани айтилмоқда.

Ўзбекистон тарафи берган расмий маълумотга кўра, Қирғизистон фуқароси Т.Ақматалиев 6 сентябр куни соат 4:00 чамасида чегарани бузиб ўтиб, Ўзбекистон ҳудудига 150 метрга кириб кетган. Ақматалиев ҳавога отилган огоҳланитириш ўтига тўхтамаган. Шундан сўнг чегарачилар унга қарата ўт очишган.

Ақматалиев ўлиги Қирғизистоннинг "Қизил-Қия" чегара пунктида қариндошларига топширилди.

Воқеа юзасидан тергов ишлари бошлангани хабар қилинмоқда.