Тожикистон Ўзбекистон чегарачиларини айблади

Ўзбек-тожик чегарасидаги отишмага Ўзбекистон чегарачиларининг ноқонуний ҳатти ҳаракати сабаб бўлган. Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара қўшинлари бош бошқармаси матбуот хизмати мана шундай баёнот тарқатди.

Маълумотга кўра, ўзбекистонлик қуролланган отлиқ чегарачи Тожикистон ҳудудига 150-200 метр ўтиб, мобил телефони орқали чегара ҳудудини суратга ола бошлаган. Тожик чегарачилари қонунбузарни қўлга олмоқчи бўлганида, ўзбекистонлик чегарачилар уларга қарата ўқ отган.. Хабарда айтилишича, тожик чегерачилари ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида ўқ узишга мажбур бўлган. Фурсатдан фойдаланган қонунбузар Ўзбекистон ҳудудига ўтиб яширинган.

12 сентябр куни Ўзбекистондаги интернет нашрлар мазкур воқеада тожик чегарачилари айбланган хабарни ёйинлаган эди. Мазкур хабарда айтилишича, тожик чегарачилари отган ўқдан ўзбекистонлик бир ҳарбий оғир яраланган.