Ислом Каримов Корея Республикасига сафарини бошлади

Ўзбекистон Президенти И.Каримов ва Ж.Корея Президенти Л.М.Бак, Сеул ш., 2010 йил 11 феврал.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Корея Республикасига уч кунлик давлат ташриф бошлади.

Каримовнинг сафари "Daewoo" ширкати Ўзбекистон ғарбидаги нефт ва газ ҳавзасида ўз фаолиятини тўхтатаётганини эълон қилган пайтга тўғри келди.

Шунга қарамай, Жанубий Кореянинг бошқа ширкатлари Ўзбекистондаги янги энергия заҳираларини излаб топишда фаол иштирок этмоқда.

Бир ҳафта олдин Жанубий Корея Президенти Ли Мён Бак Қозоғистонга сафар қилган эди.

Корея раҳбари журналистларга ўз мамлакати энергия ресурсларини темир йўл орқали Марказий Осиёдан импорт қилиш орқали Яқин Шарқ минтақасига қарамликни камайтириш ниятида эканини билдирган.