Тошкентда қуёш электр станцияси қурилади

Тошкент вилоятида биринчи қуёш электр станцияси қурилади. Бу ҳақда Ўзбекэнерго Давлат ҳиссадорлик жамиятига таянган ҳолда vesti.uz ахборот портали хабар тарқатди.

Маълумотда айтилишича, қурилишга 250 миллион доллар сарфланади. Қуввати 50 МВт ва йилига 110 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарадиган мазкур иншоот Осиё Тараққиёт банки ва Ўзбекэнерго маблағига барпо этилмоқда.

Қурилиш ишларига Норвегия, Хиндистон ва Россия ширкатлари жалб этилиши режалаштирилган.