Осиё Кубоги-2015: Ўзбекистон рақиблари аниқланди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги-2015 саралаш баҳсларидаги рақиблари номи аниқ бўлди.

Австралиянинг Мелбурн шаҳрида 9 октябр куни бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросими натижаларига кўра, Ўзбекистон “Е” гуруҳида БАА, Ветнам ва Гонконг билан баҳс олиб боради.

Ўзбекистон терма жамоаси илк саралаш ўйинини 2013 йилнинг 6 февралида Тошкентда Гонконг терма жамоасига қарши ўтказади.

2013 йилнинг март ойига қадар давом этадиган саралаш босқичида беш гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоалар Австралия мезбонлик қилган Осиё кубогида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритади.