Ўзбекистоннинг КХШТ дан чиқиши декабрда расмийлашади

Ўзбекистон ҳукуматининг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги (КХШТ) фаолиятини тўхтатиши ҳақидаги якуний қарор ташкилотга аъзо давлат раҳбарларининг 19 декабр куни Москвада бўладиган учрашувида қабул қилинади.

Ўз исми сир қолишини сўраган КХШТ расмийсининг Озодликка айтишича, йиғилишда давлат раҳбарларидан ташқари Мудофаа, Ташқи ишлар вазирлари ҳамда Хавфсизлик кенгаши котиблари иштирок этади.

Ўзбекистон КХШТ фаолиятидаги иштирокини тўхтатиш қарорини жорий йил июн ойи охирида ташкилот котибиятига маълум қилган.

КХШТга Ўзбекистондан ташқари Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон аъзо. Ташкилот 1992 йил 15 майда тузилган.