Бедарак кетган ўзбек алпинистларини қидириш тўхтатилди

Непал тоғларида йўқолган ўзбекистонлик алпинистлар Илёс Тухватулин ва Иван Лобановни қидириш ишлари тўхтатилди.

Ўзбекистон Алпинизм ва қояга кўтарилиш спорт федерацияси тарқатган маълумотга кўра, қидирув ишлари янги қор кўчкилари хавфи мавжудлиги туфайли қолдирилган.

Қидирув экспедицияси бедарак кетган ўзбекистонлик алпинистларнинг ҳалок бўлганини тахмин қилмоқда.

Эслатамиз, 54 ёшли Илёс Тухватулин ва 61 ёшли Иван Лобанов 7 октябр куни Непалдаги Аннапурна тоғига кўтарилаётган пайтда қор кўчкиси остида қолишган эди.