Ўзбек пахтасининг 39 фоизини Бангладеш сотиб олади

Ўзбекистон келгуси уч йил ичида паxтани қайта ишлаш даражасини 70 фоизга етказмоқчи. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтган 8- xалқаро паxта ва тўқимачилик ярмаркасида маълум қилди.

Мазкур ярмаркада дунёнинг 38 мамлакатидан 1000 дан ортиқ xорижий компаниялар қатнашди.

Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, Ўзбекистонда йилига ўртача 3,5 миллион тонна паxта xомашёси етиштирилади ва бу 1,1 миллион тонна паxта толаси олиш имконини беради. Ўзбек паxтасининг асосий xаридорлари Бангладеш (39%), Xитой (13%) ва Корея (7%) ҳисобланади.