Ўзбекистонда электр энергиясининг янгича ҳисоб тизим жорий этилади

Ўзбекистон электр энергияси ҳисоби тизимини ташкил этиш учун 150 млн. доллар сарфлайди.

Расмий маълумотларга кўра, мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида электр энергияси назорати ва ҳисобининг автоматлашган тизими жорий этилади.

Янги тизим Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида татбиқ этилади. Лойиҳани молиялаштириш Осиё тараққиёт банки ажратган кредит ҳисобидан амалга оширилади.