Ўзбекистонликлар 26 октябр — Қурбон ҳайити куни дам олади

Қурбон ҳайити куни муносабати билан Ўзбекистонда 26 октябр дам олиш куни, деб эълон қилинди.

22 октябр куни Президент Ислом Каримовнинг "Қурбон ҳайитини нишонлаш" тўғрисидаги қарори эълон қилинди.

Қарор матнида Қурбон ҳайитининг илк куни жумага тўғри келгани ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси мурожаати инобатга олингани боис 26 октябр дам олиш куни, деб эълон қилингани айтилган.

Президент қарорига мувофиқ “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди давлат, жамоат ташкилотлари зиммасига "Қурбон ҳайитини жойларда тартибли ва юқори даражада, миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун" тегишли тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилди.