Ўзбекистон Қозоғистондан электр учун $ 20 миллион қарз

“Ўзбекэнерго” Давлат акциядорлик компанияси Қозоғистоннинг “KEGOC” энергетика ширкатига 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарзни тўлай олмади.

Буни Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага асосланиб “Новости-Казахстан” ахборот агентлиги хабар қилди.

“Ўзбекэнерго” 30 сентябрга қадар қарзнинг бир қисмини тўлаш ҳақидаги мажбуриятини ўз вақтида бажара олмаган.

Манбага кўра, ўзаро келишувга мувофиқ, Ўзбекистон томони 2012 йил 30 октябрга қадар қарзнинг ҳаммасини тўлашини ваъда қилган.