Тожикистон-Ўзбекистон раҳбарлари телефон орқали сўзлашди

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон (ў) ва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов душанба куни телефон орқали сўзлашди.

Тожикистон президенти матбуот хизматига кўра, икки раҳбар Тожикистон-Ўзбекистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 20 йил тўлгани муносабати билан бир-бирини табриклаб “икки томонлама муносабатлар юқори даражага кўтарилиши”га умид билдирган.

Тожикистон ва Ўзбекистон сув, энергетика ва юклар транзити масаласида бир неча йилдан бери бахслашиб келаётгани боис Душанбе-Тошкент ўртасидаги муносабат таранглашган.

Шу боис таҳлилчилар Имомали Раҳмон ва Ислом Каримов ўртасида бўлиб ўтган мулоқотни аҳамиятга молик деб бахоламоқда.