Қашқадарёда йирик кимё корхонаси қурилади

Ўзбекистонда дастлабки қиймати 2,5 миллиард долларга тенг бўлган ва йилига 500 минг тонна полиэтилен ишлаб чиқаришга мўлжалланган кимё-газ мажмуаси қурилади.

“Ўзбекнефтегаз” штиркатининг билдиришича, Қашқадарё вилоятида 2014 йилда қурилиши бошланиши режаланган мазкур мажмуа Индонезиянинг Indorama Group корхонаси билан ҳамкорликда барпо этилади. Янги мажмуа қурилиши уч йил ичида якунланади.

Лойиҳа Indorama Group, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда «Ўзбекнефтгаз» маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.