Эроннинг хусусий ширкати Ўзбекистонга $ 13 миллион ётқизмоқчи

Эрондаги хусусий ширкат Ўзбекистонда кафел ва кулолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган завод қуриш лойиҳасига 13 миллион доллар ётқизади.

Tehran Times Интернет нашри хабарига кўра, завод йилига икки миллион куб метр кафел ва кулолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

1 октябр куни Эроннинг Савдони рағбатлантириш ташкилоти раҳбари Ҳамид Софдил савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш учун Эрон-Ўзбекистон савдо палатаси тузишни таклиф қилган.

Софдил фикрича, Эрон ва Ўзбекистон транспорт транзити бўйича улкан имкониятларга эга.

Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон, Ўмон ва Қатар иштирокида “Марказий Осиë – Форс кўрфази” деб номланган янги халқаро транспорт коридорини ишга тушириш орқали Эрон транзит имкониятларидан фойдаланишга умид қилмоқда.