“Ангрен” МИҲда $186 миллионлик лойиҳалар амалга оширилмоқда

Тошкент вилоятидаги “Ангрен” махсус индустриал ҳудудида озиқ-овқат саноати, нефт маҳсулотлари, металлургия ва электр техника соҳаларида маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган саккизта лойиҳани амалга ошириш ишлари бошланди.

Буни Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги расмийсига асосланиб Олам.уз Интернет нашри хабар қилди.

Қиймати 108,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган шакар заводи қурилиши энг йирик лойиҳа экани айтилмоқда.

“Ангрен шакар” заводи шакар қамишдан кунига бир минг тонна шакар ишлаб чиқариш қувватига эга.

Сингапурнинг Welton International ва Kito Investment, шунингдек, Австриянинг SЕID Handelsgesellschaft m.b.H. ширкатлари “Ангрен шакар” заводи таъсисчилари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ангрен” махсус индустриал зонаси барпо этиш тўғрисидаги фармонни 13 апрел куни имзолади.