Ўзбекистон фуқароси Арманистон махфий хизматларини ёлғонда айбламоқда

Ўзбекистон фуқароси Замиржон Отажонов Арманистон махсус хизматини ёлғонда айбламоқда. Отажонов ўтган ойда Ереванда Озарбайжон фойдасига жосусликда айбланиб ҳибсга олинган ва кейинчалик қўйиб юборилган эди.

Замиржон Отажоновнинг 7 ноябр куни Бокуда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилишича, Грузияда Ереван орқали Россияга учиб кетаётган пайтда, арман хавфсизлик хизматлари унинг паспортидаги Озарбайжон визасини кўриб, ҳибсга олган.

Арман терговчиларига кўра, Ўзбекистон фуқароси Арманистон ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиб, 20 минг АҚШ доллари эвазига Озарбайжонда террорчи хуружини амалга оширишни таклиф қилган. Арман миллий хавфсизлик вазирлиги тарқатган баёнотда буни Озарбайжон махфий хизматлари провокацияси, дея атаган эди.

Отажонов арман қамоқхонасида ўзига нисбатн қўлланилган қийноқ остида айбига иқрор бўлганини ҳам таъкидлади.