Ўзбекистонда конлар инвесторларга тақдим этилмоқда

Ўзбекистон 500 дан ортиқ конларни инвесторларга тақдим қилмоқда. Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар берди.

Улар орасида 4 та таркибида металл мавжуд бўлган фойдали қазилма кони, 26 та тоғ-маъдан хомашёси кони, 10 та тоғ-кимё кони, 28 та ярқирама тош кони, 260 та қурилиш материаллари кони бор.

Жами инвестицияга тавсия қилинганган майдонлар сони эса 38 тани ташкил этди. Шунингдек, 159 та йирик инвестиция блоки геология-қидирув ишларини йўлга қўйиш учун тақдим этилди.

Ҳозирги кунда республикада 1000 дан ортиқ конлар, шахталар, карьерлар, нефть-газ конлари, сув олиш иншоотлари, бальнеологик шифохоналар, шифобахш ва шифобахш-ичимлик сувларини қуйиш цехлари ва заводлари фаолият юритмоқда.