Малайзия делегацияси Тошкентда музокара ўтказди

Тошкентда Малайзия ва Ўзбекистон расмийлари учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирилиги тақатган хабарномага кўра, Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги бош котиби Моҳд Радзи Абдул Раҳмон етакчилигидаги делегация ўтган ҳафта охирида Тошкентда ўтказган сўзлашувларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар аҳволи ва истиқболлари муҳокама қилинган.

Жума куни шунингдек, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида маслаҳтлашувларнинг учинчи давраси ўтказилган.

Расмийларга кўра, ҳозирда Ўзбекистонда Малайзия капитали иштирокида 22 та қўшма корхона фаолият олиб боради. Ўзбекистон иқтисодига ётқизилган Малайзия сармояси миқдори 225 миллион АҚШ долларидан ортгани айтилмоқда.