Ўзбекистон аҳолиси сони 30 миллионга яқинлади

Ўзбекистон аҳолиси сони 2012 йилнинг 1 октябридаги ҳолатга кўра, 29 миллион 875 минг кишига етган. Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасир тарқатган маълумотда айтилишича, йил бошидан бери аҳоли сони 319 минг 200 кишига кўпайган.

Статистика қўмитаси 15 миллион 269 минг ўзбекистонлик, яъни мамлакат аҳолисининг 51,1 фоизи шаҳарларда яшашини билдирган. Қишлоқ аҳолиси сони 14 миллион 605 минг кишини ёки 48,9 фоизни ташкил этмоқда.