Ўзбекистонлик ёш футболчилар мураббийси матбуот анжумани ўтказади

Бугун, 20 ноябр куни Ўзбекистон футбол федерациясида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийси Аҳмаджон Мусаев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мусаев бошчилигидаги 19 ёшгача бўлган футбочилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси 3-17 ноябр кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ярим финалгача етиб бориб, 2013 йилда Туркияда ўтадиган ёшлар Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган эди.

Ярим финалда ўзбекистонлик ёшлар жанубий кореялик тенгқурларига 3:1 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Шунга қарамасдан, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев 5 ўйинда 7 гол уришга муваффақ бўлиб, чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланди.