Ўзбекистон-Қозоғистон президентлари бир-бирига табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 20 йиллиги муносабати билан бир-бирига табрик йўллади.

Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик алоқалар 1992 йил 23 ноябрда ўрнатилган.

Ўтган давр мобайнида икки давлат ўртасида 116та икки томонлама келишувлар имзоланган. Қозоғистон Ўзбекистоннинг учинчи асосий савдо ҳамкорлари ҳисобланади.

ЎЗИНФОРМ ахборот портали хабарига кўра, ўтган йил икки давлат ўртасида савдо ҳажми 47 фоизга кўпайиб 2,7 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.

2012 йил биринчи ярмида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо ҳажми 18 фоизга кўпайиб 1,4 миллиард долларга етган.

Ўзбекистонда Қозоғистон сармояси иштирокида тузилган 173та корхона, жумладан, 48та қўшма корхона фаолият юритмоқда.