Ўзбекистон-Россия савдо айланмаси 5 миллиард доллардан ошди

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айрбошлаш 7,9 фоизга ўсиб, 5 миллиард 596 миллион АҚШ долларига етди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, тўққиз ой ичида Ўзбекистоннинг Россияга экспорти ҳажми 3 миллиард 88 миллион долларни, Россиядан импорт эса 1 миллиард 716 миллион долларни ташкил этди.

Россия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкоридир, унинг республика товар айланишидаги ҳиссаси 28,9 фоизга тенг.

2012 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 19 миллиард 374 миллион долларни ташкил этди. Бу 2011 йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 фоизга камдир.