Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Вологдада ушланди

Россиянинг Вологода вилоятида халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси полиция томонидан қўлга олди.

Россия Ички ишлар вазирлиги 27 ноябр куни эълон қилган баённомада Вологода вилоятининг Нюксенск туманида ҳибсга олинган 38 ёшдаги ўзбекистонлик коррупцияга алоқадорликда гумонланиб халқаро қидирувга берилгани билдирилган.

Исми ошкор қилинмаган ўзбекистонлик Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида уй-коммунал хўжалиги соҳасида юқори лавозимда ишлаган.

У бир неча ҳамкасби билан йирик миқдорда пул ўғирлаганликда айбланган.

Ҳозир Ўзбекистонга экстрадиция қилинишини кутаётган собиқ амалдор ўзига қўйилган айбловларни инкор қилган.