Қозоғистон расмийлари Ўзбекистонга сафар қилади

Жорий ойда Қозоғистон бош вазири Серик Ахметов Ўзбекистонга иш сафари билан келади. Янги йил бошида эса Тошкентга Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ташриф буюриши кутилмоқда.

Бу ҳақда Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари Қримбек Кушербаев икки давлат ҳукуматлараро комиссиясининг ўтган ҳафта якунида ўтказилган XII мажлисида билдирди.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2011 йилда 47 фоизга ўсиб, 2,7 миллиард доллардан ошиб кетган. 2012 йилнинг ўтган ўн ойи ичида эса мазкур кўрсаткич 2,2 миллиард долларни ташкил қилган.