Ўзбекистонда Конституция куни муносабати билан амнистия эълон қилиниши кутилмоқда

Тошкентдаги Ўзбекистон Сенати биноси.

5 декабр куни Тошкентда Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси очилади. Унда мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 20 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилиш масаласи кўриб чиқилиши режаланган.

Бу ҳақда Podrobno.uz сайти хабар қилади.

Ўзбекистонда Конституция куни муносабати билан амнистия эълон қилиш одат тусига кириб қолган. Аммо бу амнистияга, ҳуқуқ ҳимоячиларининг эътирофича, сиёсий ва диний сабабларга кўра қамалган маҳбуслар қарийб тушмайди.

Ҳуқуқ фаоллари ҳисобига кўра, Ўзбекистонда сиёсий ва диний мотивлар асосида қамалган маҳбуслар сони 9 мингдан 15 минггачадир.